Илон Маск: «Сунъий интеллектни ишлаб чиқиш пойгасида Хитой ғалаба… — Burchak | Rasmiy kanal — TG.ME

🇨🇳 🇺🇸 Илон Маск: «Сунъий интеллектни ишлаб чиқиш пойгасида Хитой ғалаба қозонади» — унинг баёноти дунё бўйлаб катта муҳокамага сабаб бўлди.

Маскнинг фикрича, сунъий интеллект ривожида асосий тўсиқ чиплар эмас, балки электр энергияси. АҚШда сунъий интеллект чипларини ишга тушириш учун зарур электр қуввати етишмаяпти, айрим ҳолларда электр тармоғига уланиш учун йиллаб кутишга тўғри келади. Хитой эса электр энергияси ишлаб чиқаришни жуда тез оширмоқда. Маск Хитойнинг электр ишлаб чиқариши АҚШ, Европа ва Ҳиндистоннинг умумий кўрсаткичидан ҳам юқори эканини таъкидлаган.

Маскнинг баҳосига кўра, Хитойнинг ҳозирги заиф томони — илғор яримўтказгичлар етишмаслиги — бир неча йил ичида бартараф этилиши мумкин. АҚШда эса янги энергетика қувватларини яратиш ва электр тармоқларини кенгайтириш анча кўп вақт талаб қилади. Унинг таъкидлашича,
Хитой илғор чиплар бўйича ҳам ўзини ўзи таъминлай оладиган даражага етса,
сунъий интеллект соҳасидаги устунлик учун кураш кескин ўзгаради.

🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
❤10🤣6👏2😡1
September 6, 2026 3.7K 3