Эрон риали тарихий энг паст даражага тушди Эрон риали эркин бозорда 1… — Burchak | Rasmiy kanal — TG.ME

🇮🇷 Эрон риали тарихий энг паст даражага тушди

Эрон риали эркин бозорда 1 АҚШ долларига 2,2 миллион риалдан ошиб, тарихий энг паст кўрсаткични қайд этди. Бир ҳафта ичида риал қарийб 10 фоизга қадрсизланди.

Эрон Марказий банки мамлакатда валюта захиралари етарли эканини билдириб, миллий валютани барқарорлаштириш учун 2 миллиард долларгача маблағ йўналтиришга тайёрлигини айтди.

Риалнинг кескин қадрсизланиши озиқ-овқат, дори-дармон ва импорт маҳсулотлари нархининг ошишига қўшимча босим қилмоқда.

🔥Уруш ҳақидаги энг сўнгги видео янгиликларни @BURCHAK каналида кузатиб боринг.
😢9❤4🤔2🤣2
September 3, 2026 3K 1