"Россия ҳаво ҳудуди амалда ёпилади. Бугун биз барча авиакомпанияларни ва Россиянинг асосий аэропортларидан фойдаланишда давом этаётганларни огоҳлантирмоқчимиз: Россия ҳаво ҳудуди бутунлай хавфли бўлиб бормоқда.
"Украина фуқаро авиацияси ёки фуқаролик самолётларига ҳеч қандай таҳдид солмайди, аммо Россия осмонидаги дронлар сони кўпаяди.
Биз бегуноҳ одамларнинг ҳаётини йўқотишни истамаймиз, шунинг учун биз шерикларимизни огоҳлантирмоқдамиз: Россия осмонидаги хавфсиз даврлар тугади. Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа муҳим шаҳарларига парвозларни давом эттираётган элчилар, ҳукуматлар ва авиакомпаниялар бу хабарни эшитишлари муҳимдир. Фуқаро авиациясининг дронлар орасида ўрни йўқ" - деди Украина раҳбари.





