ОИЛА МУСТАҲКАМЛИГИ – ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИ ГАРОВИ
Оила ҳақида гап кетганда, биз бу масалага фақат бугун пайдо бўлган муаммо сифатида қарамаслигимиз керак. Чунки оила, фарзанд тарбияси, эр-хотин муносабати, ота-онага эҳтиром, меҳнат ва масъулият каби тушунчалар халқимиз маънавий ҳаётида асрлар давомида шаклланган қадриятлардир. Айниқса, Мовароуннаҳрдан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий ва маънавий меросида инсон тарбияси, оилавий муносабатлар ва жамият ахлоқига дахлдор қарашлар салмоқли ўрин эгаллайди.
Имом Бухорийнинг ҳадис илмига оид улкан меросида инсоннинг ота-онага муносабати, қариндошлик ришталарини асраш, яхшилик қилиш, масъулиятли ва ҳалол яшаш каби фазилатлар алоҳида қадрланади. Бу қарашлар фақат шахсий одоб масаласи эмас. Зеро, оилада шаклланган хулқ кейин маҳаллага, маҳалладаги муносабатлар эса бутун жамият муҳитига кўчади. Демак, оила тарбияси билан жамият барқарорлиги ўртасида кўзга кўринмас, аммо жуда мустаҳкам боғлиқлик бор...
Батафсил:
Яқинларингизга улашинг!





