Тайинлов
Учқўрғон тумани таълим тизимида янги тайинлов амалга оширилди.
Наргиза Исмонова Учқўрғон туманидаги 46-сонли махсус мактаб-интернати директори лавозимига тайинланди.
Наргиза Исмонова мазкур тайинловга қадар Учқўрғон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳузуридаги ўқувчилар билимини баҳолаш, таҳлил қилиш ва педагогларни касбий ривожлантириш бўлими бош методисти сифатида фаолият юритиб келган.
Кўп йиллик меҳнат тажрибаси, таълим соҳасидаги билим ва салоҳияти билан танилган Наргиза Исмонованинг янги лавозимда ҳам таълим сифатини ошириш, ўқувчилар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда муассаса фаолиятини янада такомиллаштириш йўлида самарали фаолият олиб боришига тилакдошмиз.
Янги лавозимдаги фаолиятига муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз!
Forwarded fromUchqo‘rg‘on tuman hokimligi | Rasmiy kanal

24
9September 2, 2026 1.8K 6 16