Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида юртимиз тараққиёти ва… — Bugun Uchqo‘rg‘onda — TG.ME

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида юртимиз тараққиёти ва маҳаллаларимиз ободлиги йўлида меҳнат қилаётган инсонларга алоҳида эҳтиром ва эътибор кўрсатилмоқда.

Учқўрғон тумани Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда кўп йиллар давомида туманимиз кўчалари, истироҳат боғлари ва жамоат жойларини обод ва кўркам сақлаш йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган фидойи ходимларга самимий миннатдорлик билдирилди.

Шунингдек, меҳнаткашларга Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан байрам совғалари топширилиб, эзгу тилаклар билдирилди.

Ҳар бир обод кўча, ҳар бир гулзор ва ҳар бир озода ҳудуд ортида ана шундай меҳнаткаш инсонларнинг заҳмати мужассам. Уларнинг фидокорона меҳнати туфайли Учқўрғон янада чирой очиб, яшил ва файзли масканга айланмоқда.

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги барчамизга муборак бўлсин!
👍4❤1
August 29, 2026 3.2K