«Рақамли авлод» республика инклюзив IT оромгоҳида 46-сонли махсус мактаб-интернати ўқувчилари фаол иштирок этдилар.
Оромгоҳ давомида ўқувчилар замонавий ахборот технологиялари, рақамли таълим ва IT йўналишлари бўйича турли амалий машғулотлар, ижодий лойиҳалар ҳамда интеллектуал тадбирларда иштирок этиб, ўз билим ва кўникмаларини намоён қилдилар.
Шунингдек, ўқувчилар жамоавий тадбирлар, спорт ва маданий-маърифий дастурларда фаол қатнашиб, янги дўстлар орттирдилар ва ўзларининг ижодий қобилиятларини янада ривожлантирдилар.
«Рақамли авлод» республика инклюзив IT оромгоҳи ўқувчиларнинг рақамли саводхонлигини ошириш, замонавий касбларга қизиқишини кучайтириш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.
46-сонли махсус мактаб-интернати ўқувчилари оромгоҳдаги тадбирларда муносиб ва фаол иштирок этиб, кўтаринки кайфиятда қайтиб келдилар.
46- сонли ММИ ахборот хизмати.
August 29, 2026 2.7K 1