МЕҲНАТ ҚАДРИ: СУВ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИГА ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида туман раҳбарияти томонидан сув хўжалиги тизимида фаолият олиб бораётган меҳнаткаш ходимлар ҳолидан хабар олинди.
Тадбир давомида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, аҳоли ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини сув билан узлуксиз таъминлаш йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ходимларга эҳтиром кўрсатилиб, улар рағбатлантирилди.
Шунингдек, меҳнат аҳлини қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Байрам арафасида кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрлик ходимларнинг меҳнатига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилинди.
Тадбир иштирокчилари мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган инсонларни қадрлаш эзгу анъанага айланганини алоҳида таъкидладилар.
2
1August 28, 2026 2.9K 12