Ўзбекистонда амалий касб эгаларини ҳам катта воқеанинг асосий қаҳрамонларига айлантириш мумкинлиги исботланди.
“Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танловида саҳнанинг марказида айнан ўз қўли, билими ва маҳорати билан натижа яратадиган ёшлар турди.
Улар учун махсус шоу, тантанали тақдирлаш, медаллар ва йирик пул мукофотлари ташкил этилди.
Бу каби формат касб-ҳунарни шунчаки таълим йўналиши эмас, балки муваффақиятли келажак танлови сифатида кўрсатади.
Энди энг кучлилар учун кейинги марра — WorldSkills жаҳон чемпионати. У ерда ғолиб бўлган иштирокчига 1 млрд 30 млн сўм Президент мукофоти берилади.
👉 @Bugungikunda - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!
13
3
2August 10, 2026 8.1K 3