Алифбо янгиланишидан фирибгарлар фойдаланмоқда.
Фирибгарлар “янги ўзбек алифбоси клавиатураси” баҳонасида одамларнинг пластик карта маълумотларини ўғирламоқда. Ўзбек алифбоси янгиланиши ортидан Телеграмда янги ҳарфлар бор клавиатура дастури сифатида хавфли файллар тарқатилмоқда.
Фирибгарлар бу дастурни фойдаланувчиларнинг шахсий хабарларига юбориб, телефонга ўрнатишни таклиф қилаётгани айтилмоқда.



