Диққат Мактабларда ўқувчилар давомати сунъий интеллект назоратига… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

#Диққат
Мактабларда ўқувчилар давомати сунъий интеллект назоратига ўтди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 26 та мактабда “СИ Давомат” ахборот тизими жорий этилиб, смарт камералари ўрнатилган.

2027–2028-йиллар давомида шаҳардаги яна 302 та мактабга “СИ Давомат” ахборот тизимини жорий этиб, смарт камералари ўрнатилади.

Қонунчиликка кўра, ўқувчи сабабсиз дарсга кечикса ёки келмаса, бу боланинг таълим олишига ота-она томонидан етарлича шароит яратилмаганлиги деб баҳоланади ва ота-оналарга маъмурий жарима қўлланиши мумкин.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
😁100👍13😱10
October 7, 2026 78.2K 165