Россияда ўлатга қарши илмий-тадқиқот институти ходимасининг пневмониядан вафот этиши ўлат ҳақидаги миш-мишларни келтириб чиқарди.
Ўзбекистон санитария-эпидемиология хизмати Иркутскдаги вазиятни кузатиб бораётгани ва эҳтимолий хавфни инобатга олиб, тайёргарлик чораларини кучайтирганини маълум қилди. Шу билан бирга, Санэпид аҳолини тасдиқланмаган хабарлар юзасидан ваҳимага тушмасликка чақирмоқда.


