Ишли оналарга боғча пули қоплаб берилади, тарбиячилар учун ўқиш… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

Ишли оналарга боғча пули қоплаб берилади, тарбиячилар учун ўқиш муддати қисқартирилади.

Келгуси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли оналар учун бадал пули бюджетдан қоплаб берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев боғча тарбиячилари учун ҳам янги имкониятни эълон қилди. Келгуси ўқув йилидан уларнинг педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга қисқартирилади.

“Жуда кўп ўргандик, изландик, экспертлар билан хулоса қилдик. Бир йил умри бекорга ўтяпти. Уч йилда ҳам бемалол ўқитса бўлар экан” — деди Президент.

Энг муҳими, боғчада камида 5 йил ишлаган тарбиячи ёрдамчилари ҳам ушбу имкониятдан фойдалана олади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍213😁4
September 30, 2026 86.9K 412