Ўзбекистонда HUMO рақамли токени тўловларда синовдан ўтказилади… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

Ўзбекистонда HUMO рақамли токени тўловларда синовдан ўтказилади.

Ўзбекистонда сўмга тенглаштирилган HUMO рақамли токенидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш бўйича пилот лойиҳа бошланмоқда:
🔹 1 HUMO = 1 сўм;
🔹 токенлар Ўзбекистон давлат қимматли қоғозлари билан таъминланиши режалаштирилган;
🔹 товар ва хизматлар учун тўлов қилиш ҳамда тўловларни қабул қилиш имкониятлари синаб кўрилади;
🔹 таъминот, хавфсизлик ва эҳтимолий хатарлар баҳоланади.

Лойиҳа Марказий банк ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратида амалга оширилади.

Пилот лойиҳанинг дастлабки муддати — 12 ой. Зарур бўлса, узайтирилиши мумкин, аммо умумий муддат 3 йилдан ошмайди.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍95😁6😱4
September 8, 2026 72.6K 79