Ўзбекистонда 6 ойда 11 703 киши озодликдан маҳрум қилинди.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2133 нафарга кўп.
Қамалганларнинг қарийб ярми (5 788 киши) наркожиноят содир қилган. Оғир ва ўртача оғир тан жароҳати етказиш, безорилик жиноятлари бўйича қамалганлар эса 3 минг нафардан ортиқ. Коррупция жиноятлари бўйича 779 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган.
Энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилган — 2 030 нафар. Фарғона вилоятида 1 462 нафар ва Тошкент вилоятида 1 452 нафар шахс қамалган. Энг кам қамалганлар эса Қорақалпоғистонда — 317 нафар.



