Диққат Ҳоким ёрдамчилари ёппасига ишдан олиняпти. Республика бўйлаб… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

#Диққат
Ҳоким ёрдамчилари ёппасига ишдан олиняпти.

Республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимидан озод қилиниб, вазифасини бажарувчи этиб тайинланаётгани хабар қилинмоқда.

Бу Президент топшириғи асосида амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳоким ёрдамчилари фаолияти қайта кўриб чиқилиб, фидойи ва ташаббускор кадрлар қайта тайинланиши, иш самараси талабга жавоб бермайдиганлари эса янгиланиши белгиланган.

Демак, ҳоким ёрдамчилари тизимида кенг кўламли кадрлар саралови бошланган.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍125😁17
September 6, 2026 75.7K 164