Республика ижро этувчи ҳокимят органларининг ҳудудий бошқармаларида… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

Республика ижро этувчи ҳокимят органларининг ҳудудий бошқармаларида ишловчи ходимларнинг окладлари.

Ушбу окладга 25 фоизгача КПИ тўловлари, мартаба даражаси учун 20 фоизгача устама ҳамда бонуслар қўшилади.

Мисол учун, ижро этувчи ҳокимият органи ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси 3-разрядни ҳисоблаймиз.

Агар ходимнинг 6-10 йил иш стажи бўлса: Оклад: 5 984 000 сўм, KPI 25%: 1 496 000 сўм, мартаба даражаси учун 5% устама 299 200 сўм, жами: 7 779 200 сўм бўлади. Демак, 6–10 йил иш стажига эга Бош мутахассисга 25% KPI ва 5% мартаба устамаси билан 7 млн 779 минг 200 сўм ойлик тўланиши мумкин. Бонуслар ва бошқа қўшимча тўловлар ушбу суммадан ташқари ҳисобланади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍5😁5
September 6, 2026 28.8K 37