Ижтимоий тармоқларда Беруний метро бекатида кўплаб йўловчилар тўпланиб қолгани акс этган видео тарқалди. ЙҲТЭМ Ситуацион маркази маълум қилишича, бу бугунги ҳолат эмас. Тарқалган кадрлар 2024-йилда тасвирга олинган.
Айни пайтда пойтахтдаги автомобил йўллари, жамоат транспорти ва метрополитендаги вазият реал вақт режимида кузатиб борилмоқда.


