Тозалик посбонлари рағбатлантирилади: 100 нафар ходимга велосипед… — BUGUNGI GAP | Расмий канал — TG.ME

Тозалик посбонлари рағбатлантирилади: 100 нафар ходимга велосипед, 100 нафар фарзандига контракт!

"Табиат уйғунлиги ҳимоячиси" танлови доирасида узоқ йиллар садоқат билан меҳнат қилган 100 нафар тозалик посбонининг давлат ОТМларида ўқиётган фарзанди ёки неварасига контракт тўлови қоплаб берилади.

"Энг тоза маҳалла" танлови ғолибларига ҳам катта мукофот бор: 14 та маҳалланинг ҳар бирига 500 млн сўм ажратилади ва хизмат фаолияти учун биттадан электромобил берилади.

Шунингдек, санитар тозалаш ва ободонлаштириш ходимлари, экофаоллар ҳамда жамоатчилик экология назоратчиларидан 100 нафари велосипед билан рағбатлантирилади.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.
👍51😁9
September 3, 2026 27.1K 29