Ҳаммага огоҳлантиринг: Тошкентда 12 та марказий кўча тўлиқ ёпилади — улар орасида Ойбек, Нукус ва Алишер Навоий кўчалари ҳам бор.
Шаҳарда ярим марафон муносабати билан ҳаракат чекланади. Иштирокчилар ва томошабинлар сони кўп бўлса, марафон йўналишига туташ кўчаларда ҳам қўшимча чекловлар жорий этилиши мумкин.
▪️ Ислом Каримов кўчаси — Фурқат кўчасидан Шароф Рашидов хиёбонигача;
▪️ Шароф Рашидов хиёбони — Афросиёб кўчасидан Ислом Каримов кўчасигача;
▪️ Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов кўчасидан Ойбек кўчасигача;
▪️ Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчасидан Нукус кўчасигача;
▪️ Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача;
▪️ Абдулла Қодирий кўчаси — Нукус кўчасидан Ҳамидулла Орипов кўчасигача;
▪️ Ҳамидулла Орипов кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан Мустақиллик хиёбонигача;
▪️ Мустақиллик хиёбони — Мирзо Улуғбек хиёбонидан Амир Темур хиёбонигача;
▪️ Амир Темур хиёбони атрофидаги йўллар — Бухоро ва Шаҳрисабз кўчаларигача;
▪️ Алишер Навоий кўчаси — Шаҳрисабз кўчасидан Фурқат кўчасигача;
▪️ Ботир Зокиров кўчаси — Алишер Навоий кўчасидан Афросиёб кўчасигача;
▪️ Ўкчи кўчасининг Ботир Зокиров кўчасига туташ қисми




