Президент фармонига асосан:
➖Ўзларига тегишли нотурар бино ва ер участкасида оилавий боғча очган ЯТТлар шу кўчмас мулк объектлари бўйича мол-мулк ва ер солиғидан озод қилинади.
➖Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилади.
➖Янги очилган қишлоқ хўжалиги корхоналари қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган объектлар бўйича мол-мулк солиғи тўламайди.
➖Солиқ маслаҳатчилари жиноят процессида солиқ тўловчининг вакили сифатида қатнашиши мумкинлиги белгиланади.


