2026 йил 1 апрелдан буён қиймати 25 млн сўмдан ортиқ товар ва хизматлар учун тўловлар фақат нақдсиз шаклда амалга ошириладиган тартиб амал қилиб келаётган эди.
Президент фармони билан, бу чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараваригача оширилди. 400 БҲМ – 1 сентябрдан эътиборан 176 млн сўмни ташкил этади.
Ёқилғи, тамаки ва алкогол маҳсулотларининг ҳар қандай қийматдаги савдоси фақат нақдсиз шаклда бўлиши тартиби сақлаб қолинди.



