РАСМИЙ: Ўзбекистонда кичик бизнесни текширишга уч йилга тақиқ қўйилди… — Boxabar 24⚡️ | Расмий канал ! — TG.ME

⚡️⚡️РАСМИЙ: Ўзбекистонда кичик бизнесни текширишга уч йилга тақиқ қўйилди

Президент тегишли фармонни имзолади. Унга кўра, кичик бизнес субъектлари текширувлардан озод қилинади. Бироқ истиснолар мавжуд — жиноий ишлар, фуқаролар мурожаатлари, соғлиқни сақлаш ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўйича текширувлар ўтказилиши мумкин.

Энди қонунга хилоф равишда текширув ўтказганлик учун жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, Бизнес-омбудсман ушбу давр мобайнида аввал ўтказилган текширув материалларини кўриб чиқиб, тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашади.

📢 Хабарни яқинларингизга тарқатинг!

👉@boxabar_24 - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤20👍13🔥2👏2🥰1🤝1
August 29, 2026 8.7K 53