Фарғонада акула боқилгани ҳақидаги хабарлар нотўғри бўлиб чиқди… — Boxabar 24⚡️ | Расмий канал ! — TG.ME

❗️Фарғонада акула боқилгани ҳақидаги хабарлар нотўғри бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида акула боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси ҳолатни ўрганиб, ертўлада акула эмас, Сиам соми (пангасиус) боқилганини аниқлади.

Ушбу балиқ ташқи кўриниши акулага ўхшагани учун «акулали сом» деб ҳам аталади.

Фуқаро интернетда тарқалган нотўғри маълумот учун узр сўраб, балиқларни ертўладан ҳовлисига кўчирганини билдирди.

👉@boxabar_24 - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
❤17😁8👍7🤔1💘1
September 5, 2026 6K 10