КИШИ КИМ БИЛАН ДЎСТ ЭКАНИГА ҚАРАСИН Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан… — "Besh_kappa" — TG.ME

КИШИ КИМ БИЛАН ДЎСТ ЭКАНИГА ҚАРАСИН

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Киши ўз дўстининг динида бўлади. Шундай экан, ҳар бирингиз ким билан дўстлашаётганига эътибор берсин».
(Абу Довуд ва Термизий ривояти)

Шарҳ: Инсон ким билан кўп вақт ўтказса, ихтиёрсиз равишда ўшанинг одатларини, дунёқарашини ва хулқини қабул қила бошлайди. Яхши дўст – сизни Аллоҳга яқинлаштиради, ёмон дўст эса тўғри йўлдан оздиради.

Яқинларингизга ҳам улашинг!


•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
https://t.me/Beshkappa_uzz
🔥7
September 3, 2026 1.8K 3