🇨🇳 ХИТОЙДА РЕКЛАМА ЭКРАНЛАРИНИ ОЛИМЛАР ПОРТРЕТЛАРИ ЭГАЛЛАМОҚДА! 🧠🔬
Хитой бўйлаб савдо марказлари ва жамоат жойларидаги улкан экранларда тижорий рекламалар ўрнига машҳур олимлар ва миллий қаҳрамонларнинг портретлари намойиш этилмоқда.
Ташаббус дастлаб Шандун провинциясида бошланган ва кейинчалик мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалган.
Экранлардаги ёзувлардан бирида шундай дейилади:
💬 «Улар — биз эргашишимиз керак бўлган ҳақиқий юлдузлардир».
🎯 Мақсад — илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган олимларни актёрлар, спортчилар ва блогерлар каби жамоатчилик эътиборига олиб чиқиш.
Қизиғи, айрим шаҳарларда одамлар олимларнинг портретлари олдида тўхтаб, суратга тушмоқда. 📸
🍏 BAXMALLIKLARGA QOʻSHILING!
👉@Baxmal
https://telegram.me/joinchat/05Pt3HvhFdBmYWZi
2
2
2
1
1
1
1September 3, 2026 542