💰 РОБЕРТ КИЙОСАКИ 1,2 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ҚАРЗГА БОТГАНИНИ МАЪЛУМ ҚИЛДИ!
Молиявий саводхонлик бўйича дунёга машҳур «Бой ота, камбағал ота» китоби муаллифи Роберт Кийосаки ўзининг 1,2 миллиард доллар қарзи борлигини маълум қилди. 😳
📚 Унинг 1997 йилда чоп этилган машҳур китоби 32 миллиондан ортиқ нусхада тарқалган ва 100 дан зиёд мамлакатда сотилган.
💡 Кийосакининг асосий таълимоти:
— фақат маошга қараб қолмаслик;
— даромад келтирадиган активларга эга бўлиш;
— зарур ҳолларда қарз капиталидан фойдаланиш;
— кўчмас мулк, олтин ва бошқа ресурсларга инвестиция киритиш.
💵 1,2 МИЛЛИАРД ДОЛЛАР ҚАРЗ ҚАЕРДАН КЕЛГАН?
Кийосакининг айтишича, бу қарзнинг барчаси унинг шахсий қарзи эмас. Асосий қисми шериклари билан биргаликда эгалик қиладиган кўчмас мулк активлари билан боғлиқ.
📊 «Vanity Fair» ҳисоб-китобларига кўра, унинг шахсий қарзи тахминан 30–60 миллион доллар атрофида.
Кийосаки эса катта қарзни молиявий ҳалокат деб ҳисобламайди:
«Агар сиз банкдан 20 миллион доллар қарз олсангиз — бу сизнинг муаммоингиз. Аммо 1 миллиард доллар қарз олсангиз ва уни тўлай олмасангиз — бу энди банкнинг муаммоси».
⚠️ Бироқ экспертлар бундай ёндашувда инфляция, бозор беқарорлиги ва кўчмас мулк нархларининг тушиб кетиши каби хавфлар борлигини таъкидлашмоқда.
🤔 Сиз Кийосакининг бу фикрига қўшиласизми: катта қарз — муаммоми ёки имконият?
🍏 BAXMALLIKLARGA QOʻSHILING!
👉@Baxmal
https://telegram.me/joinchat/05Pt3HvhFdBmYWZi
2
2
2
1
1
1
1August 31, 2026 465