Истиғфор айтинг
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдиларига тўрт киши келди. Улардан бири қурғоқчиликдан, бошқаси қашшоқликдан, учинчиси бефарзандликдан, сўнггиси эса ҳосилнинг йўқлигидан шикоят қилди.
Шунда Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ уларга юзланиб: "Истиғфор айтинг", дедилар.
Ҳалиги одамлар ҳайрон бўлиб: "Ахир бизнинг муаммоларимиз турлича бўлса, сиз бизга бир хил маслаҳат бердингиз”, дейишди.
Сўнгра Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ Қуръони каримнинг ушбу оятини тиловат қилдилар: "Роббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта, У (бандаларига нисбатан) ўта кечиримли Зотдир. (Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур, сизларга мол-дунё, фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни (ато) қилур" (Нуҳ сураси, 10-12-оятлар).
Истиғфор айтиш, Аллоҳ таолога чин тавба қилиш барча муаммоларнинг ечимидир.
🌙🌟🌙
ХАЙРЛИ ТУН ДИНДОШЛАРИМ
АЛЛОХГА ОМОНАТМИЗ
https://t.me/AZAN_UZZ
Telegram
АZAN UZZ
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم
✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг.
✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор.
💥Бизни канал ёш танламас.
@SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари
@FIRDAVS188✓

12
6
3August 30, 2026 5.4K 50