РАСУЛУЛЛОҲ СOЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БИЛАН БЎЛАДИГАН ОДОБЛАР… — АZAN UZZ — TG.ME

РАСУЛУЛЛОҲ СOЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БИЛАН БЎЛАДИГАН ОДОБЛАР 
 
Мусулмон киши барча маҳлуқотлар билан гўзал одобда бўлиши лозим. Аммо биз одоб кўрсатишга энг ҳақли ва буйрилган зот – бу Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. 
 
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ ва Унинг Расули ҳузурида (ишларда) шошилманг (улардан олдинга ўтманг)!»(Ҳужурот сураси, 1-оят)
 
Яна шундай дейди:
«Пайғамбарнинг чақириғини ораларингизда бир-бирингизни чақиришдек қилманг!»(Нур сураси, 63-оят)
 
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ БИЛАН БЎЛАДИГАН ЭНГ МУҲИМ ОДОБЛАР: 
 
1. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш (муҳаббат):
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз то мен унга ота-онасидан, фарзандидан ва барча инсонлардан кўра суюклироқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўлолмайди». (Муттафақун алайҳ)
 
2. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга иطоат қилиш:
Аллоҳ таоло айтади: «Пайғамбар сизга нимани келтирса, ўшани олинглар ва у сизларни нимадан қайтарса, ўшандан қайтинглар! Аллоҳдан қўрқинглар, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир»(Ҳашр сураси, 7-оят)
 
3. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хабарларини тасдиқлаш:
Аллоҳ таоло айтади: «У (Пайғамбар) ҳаводан сўзламас. У (айтаётган гаплар) фақат (Аллоҳ томонидан) юбориладиган бир ваҳийдир»(Нажм сураси, 3-4-оятлар)
 
4. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш ва намуна олиш:
Аллоҳ таоло айтади: «Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар Аллоҳни яхши кўрсангиз, менга эргашинг, шунда Аллоҳ сизни яхши кўради ва гуноҳларингизни мағфират қилади»(Оли Имрон сураси, 31-оят)
 
5. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламни улуғлаш ва ҳурмат қилиш:
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Биз сизни (эй Муҳаммад) гувоҳлик берувчи, хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Токи сизлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтиринглар, Уни (Унинг динини) қўллаб-қувватланглар, Уни улуғланглар ҳамда эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар»(Фатҳ сураси, 8-9-оятлар)



https://t.me/AZAN_UZZ
❤12🕊6
August 30, 2026 3.7K 9