ТОИФДАН МАККАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШГА НАҚЛИЙ ДАЛИЛ БОРМИ? 2216-САВОЛ… — АZAN UZZ — TG.ME

ТОИФДАН МАККАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШГА НАҚЛИЙ ДАЛИЛ БОРМИ?

2216-САВОЛ Маккага бориб умра амалларини бажарамиз. Шундан кейин Тоифга зиёратга борсак, Маккага қайтишда эҳром боғлаб келишимиз керакми? Бу ҳақда ҳадислар борми?

ЖАВО
Б Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, Тоифга борган инсон катта мийқотдан чиқиб кетади. У ерда “Қорнул манозил” ёки “Сайлул кабир” номли мийқот бор. Шу ердан Тоиф томонга ўтган одам Маккага қайтиб келмоқчи бўлса, умра ёки ҳажга эҳром боғлаб кириши лозим бўлади. Бу ҳақда фуқаҳоларимиз фиқҳий манбаларда очиқ айтиб ўтганлар. Ҳар бир масалада бўлгани каби, бу масалада ҳам саҳиҳ ҳадислардан далиллар етарли. Жумладан:
حدثنا عبد السلام بن حرب، عن خصيف، عن سعيد بن جبير، عن ابن عباس أن النبي صلى الله عليه وسلم قال :لا تجاوزوا المواقيت إلا بإحرام ». رواه ابن أبي شيبة في مصنفه
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мийқотлардан фақат эҳром билан ўтинглар” деб буюрганлар (Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да ривоят қилган). 
Яна бир ривоятда:
حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ خُزَيْمَةَ ، قَالَ: ثنا حَجَّاجٌ ، قَالَ: ثنا حَمَّادٌ ، عَنْ قَيْسٍ ، عَنْ عَطَاءٍ ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنهما قَالَ: لَا يَدْخُلُ ‌أَحَدٌ ‌مَكَّةَ إِلَّا ‌مُحْرِمًا رواه الطحاوي في شرح معاني الآثار
“Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Ҳеч ким Маккага эҳромсиз ҳолатда кирмасин”, дедилар”.
Хулоса қилиб айтганда, Тоифдан Маккага қайтишда мийқотдан эҳромсиз ўтиб кириш жоиз эмас. Бу масалага Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг юқоридаги ривоятлари ҳам далолат қилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари бу борада кўплаб нақлий далилларни келтирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

T.me/AZAN_UZZ
Telegram
АZAN UZZ
بِسْــــــــــــــــــــــمِ اﷲِارَّحْمَنِ ارَّحِيم ✓ Биз билан қуръон ўқишни ва намозни ўрганинг. ✓ Қуръон дарсликлар ва намоз дарслари видеоси бор. 💥Бизни канал ёш танламас. @SAXIYLAR_UZ расмий гурухга қарашли Канал рахбари @FIRDAVS188✓
❤13🕊1
August 30, 2026 3.9K 13