Тошкент метросида поездлар интервали қисқартирилади Янги ўқув йили… — ASL INFO — TG.ME

❗️Тошкент метросида поездлар интервали қисқартирилади

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан йўловчилар оқими ортиши кутилмоқда. Шу сабабли эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда поездлар ҳаракати тезлаштирилади.
Интерваллар:
🔹 Чилонзор йўналиши — 1,5–2 дақиқа;
🔹 Ўзбекистон йўналиши — 3 дақиқа;
🔹 Юнусобод йўналиши — 4 дақиқа;
🔹 Ер усти ҳалқа йўли — 7–8 дақиқа.
Шунингдек, 2026 йил давомида метро 14 та янги ҳаракат таркиби билан тўлдирилади. Ҳозиргача 11 таси етказиб берилган.

🔵 @ASLINFO
September 1, 2026 5