APTEKA.UZ: #55028 жазба — TG.ME

ЖОНИ ҚИРҚТА ХОТИНЛАР

Умр ўтаверади.
Оқар сувдек оқинлар,
Рўзғорим деб тинмайди,
Жони қирқта хотинлар.

Тунлар тинмас алласи,
Шу Аллоҳга ноласи,
Ухлатмайди боласи,
Жони қирқта хотинлар.

Шом саҳар чиқмас ердан,
Манглайи қаро тердан,
Дакки эшитар эрдан,
Жони қирқта хотинлар.

Ҳаёти нурга тўлсин,
Йўллари гулга тўлсин,
Жонлари омон бўлсин,
Жони қирқта хотинлар.

©Хуршид Карим

👉 @Aptekamuz - тиббиётдан табобатгача ёритувчи канал!
❤6👏1