APTEKA.UZ: #54987 жазба — TG.ME

🌙 ОҚШОМИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН🌙

Яхши тушлар кўринг , кўнгиллар тўлсин,
Оромлар олингу , ҳордиқлар ўлсин.
Умр китобидан кетди бир варақ,
Дўстим оқшомингиз хайрли бўлсин!

Эртани ўйламанг , ризқ берар худо,
Ҳатто шукур қилар йўлдаки гадо.
Ҳар варақ бекорга кетмасин дўстим,
Умрнинг уволи қилгайдир адо.

Бу дунё арзимас , куйиб нолишга.
Қайғули онларни эсга олишга.
Кўзингни юмгину , яхши тушлар кўр,
Бошингни қўй дўстим , энди болишга.

Тилагим қолмасин дилда қайғулар,
Тонгача жўш урсин гўзал туйғулар.
Эрта тонгни кўриш ўзи мўъжиза,
Шу сабаб ёр бўлсин севинч , кулгулар.

Ношукур қалбларга шукурлар тўлсин,
Бир ухланг , тонггача ғуборлар ўлсин.
Кўз очиб туришга етказсин худо,
Дўстим оқшомингиз хайрли бўлсин!

Мактуба ШАЙДО

👉 @Aptekamuz - тиббиётдан табобатгача ёритувчи канал!
❤3