APTEKA.UZ: #54963 жазба — TG.ME

ОНАНГ БЎЛМАСА!!!

Бошингни силашга одам топилмас,
Танангда ҳарорат ошиб ўйнаса.
Ўзингни авайла доим ҳар нафас,
Касал бўлиб қолма онанг бўлмаса.

Дори дармонларинг қилмайди тасир,
Бутун вужудингни оғриқ қамраса.
Қайси ташвишинг жон беришга арзир,
Касал бўлиб қолма онанг бўлмаса.

Қайси манзилларда юрсангда сарсон,
Сенинг обрўйингни айлайди осмон.
Совуқ ичма, иссиқ кий,деган инсон,
Касал бўлиб қолма онанг бўлмаса.

Сенга тушмасин дер асло малолим,
Сенга илингайдир молию жонин.
Бир бор кўрсатмаган ёмон аҳволин,
Касал бўлиб қолма онанг бўлмаса.

Сендан беркитарди бетоб ётганин,
Айтмасди нонла сув чайнаётганин.
Тупроқга топшириб биласан қадрин,
Касал бўлиб қолма онанг бўлмаса.

👉 @Aptekamuz - тиббиётдан табобатгача ёритувчи канал!
❤6😢4