ОПАЛАРИМ
Тузатилган хатоларим қай бирини,
Айтай, ташлаб қўйсалар гар кўз қирини,
Билдирмасдан ўтказганлар таъсирини—
Опаларим опаларнинг нақшийдилар,
Дунёда бор опалардан яхшийдилар.
Мангу жодир кўнглимдаги дафтаримда,
Бир қадам ҳам ажралмаган сафаримда,
Ҳиссалари бор эришган зафаримда—
Опаларим опаларнинг нақшийдилар,
Дунёда бор опалардан яхшийдилар.
Ҳали-ҳануз қулоғимда овозлари,
Ярашиқли эди қилган пардозлари,
Асти, асло топилмагай андозлари—
Опаларим опаларнинг нақшийдилар,
Дунёда бор опалардан яхшийдилар.
Хасислик- не, қўполлик-не? Билмасдилар,
Яхшилигин сира миннат қилмасдилар.
Сал ёмонроқ бўлганида ўлмасмилар? —
Опаларим опаларнинг нақшийдилар,
Дунёда бор опалардан яхшийдилар.
Мақсуда Каримова
⛑@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!
10
1September 7, 2026 7.2K 62