Онанинг суянчи бўлгин эй фарзанд!
Дунёга келишинг интизор кутган.
Ҳаёт захматларин сен учун ютган.
Емайин едирган, борини тутган.
Отанинг таянчи бўлгин эй фарзанд!
Онанинг суянчи бўлгин эй фарзанд!
Жонин фидосини қилмаган миннат.
Сенинг рохатинг чун қилишган меҳнат.
Кутмаган бир оғиз айтишинг рахмат
Отанинг таянчи бўлгин эй фарзанд!
Онанинг суянчи бўлгин эй фарзанд!
Хажларга олиб бор,кўтар бошингга.
Рози қил қўшилсин,ёшлар-ёшингга.
Жаннат эшик очар,шунда қошингга.
Отанинг таянчи бўлгин эй фарзанд!
Онанинг суянчи бўлгин эй фарзанд!
Хизматини қилгин тирик чоғида.
Чамандай очилгин кўнгил боғида.
Бил алар дарёнинг қирғоқроғида.
Отанинг таянчи бўлгин эй фарзанд!
Онанинг суянчи бўлгин эй фарзанд!
⛑@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!
12
1
1September 5, 2026 5.2K 123