СИЗГА ТИЛАГИМ
Уйингизга тўлсин зиёлар,
Қалбингизга тўлсин наволар,
Кулгингизга тўлсин дунёлар,
Ушбу гўзал тилагим, сизга!
Вафоси бор ёрга гул отинг,
Муҳаббатнинг болидан тотинг,
Яхшиликлар бағрида ётинг,
Ушбу гўзал тилагим, сизга!
Ўғил кўриб, қиз суйинг элда,
Бахтли яшаб, тўй қилинг элда,
Юздан ошиб, тик юринг элда,
Ушбу гўзал тилагим, сизга!
⛑@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!

12September 4, 2026 6.9K 102