Худо асрасин! Миннатнинг ошидан Шайтоннинг тошидан Ажалнинг ёшидан… — APTEKA_TV — TG.ME

Худо асрасин!

Миннатнинг ошидан
Шайтоннинг тошидан
Ажалнинг ёшидан
Худо асрасин

Ўзгариб замона
Дўст бўлса бегона
Яккаю ягона
Худо асрасин

Сохта дўст улфатдан
Балою кулфатдан
Ҳар кимни туҳматдан
Худо асрасин

Синовлар дамба дам
Келганда ҳар қадам
Сизнийи бизни ҳам
Худо асрасин

Бошингдан учса бахт
Буюрмай қолса нақд
Ҳаммани ҳамма вақт
Худо асрасин

Фарҳод Мўмин.


@APTEKA_TV - Соғлиғингиз учун хизмат қилувчи канал!
❤9👍4
September 3, 2026 8.4K 95