Марҳамат туманнинг Алитепа маҳалласида зовурни ёпиқ дренаж усулида ёпиш орқали замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди. Янги мажмуанинг тантанали очилиш маросимида маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Бунёд этилган замонавий объект нафақат ҳудуд ободлиги ва инфратузилмасини яхшилашга, балки аҳолига сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Янги шохобчаларнинг ишга туширилиши натижасида 50 та янги иш ўрни яратилди. Бу эса маҳалла аҳолисининг бандлигини таъминлаш, айниқса, ёшлар учун янги меҳнат имкониятларини яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
August 29, 2026 3.4K 16





