Цифрократия – бу ҳукмронликнинг янги шакли бўлиб, унда рақамли муҳит ҳал қилувчи рол ўйнайди. У кўпинча ҳаётнинг барча соҳаларини тотал рақамлаштиришга асосланган сиёсий тузилма ва ижтимоий тартиб сифатида таърифланади. Содда қилиб айтганда, ҳокимият катта маълумотлар, алгоритмлар, тармоқ платформалари ва кенг тарқалган интернет технологиялари ёрдамида амалга оширилади. Бундай тизимда инсон амалда рақамли бошқарув объектига айланиб қолади. Бу ҳодиса XXI асрда тобора долзарб аҳамият касб этиб, ҳокимиятнинг анъанавий шаклларининг ўрнини аста-секин эгаллаб бормоқда. Масалан, давлатлар “ақлли” кузатув тизимларини жорий этмоқда, ижтимоий тармоқлар жамоатчилик фикрини шакллантирмоқда, йирик IT-корпорациялар эса информациядан фойдаланишни назорат қилмоқда. Рақамли воситалар ҳокимият тузилмаларига мисли кўрилмаган таъсир ўтказиш имкониятларини тақдим этади ва айнан шу сабабли цифрократия чуқур таҳлил қилиниши лозим.
Мақолани тўлиқ ўқиш: https://hamidsodiq.uz/czifrokratiya-insonlar-hukm-qiladimi-yoki-raqamlar/
@Hamid_Sodiq
Forwarded fromHamid Sodiq | Rasmiy kanal
Ҳамид Содиқ
Цифрократия: инсонлар ҳукм қиладими ёки рақамлар? - Ҳамид Содиқ
Цифрократия – бу ҳукмронликнинг янги шакли бўлиб, унда рақамли муҳит ҳал қилувчи рол ўйнайди. У кўпинча ҳаётнинг барча соҳаларини тотал рақамлаштиришга асосланган сиёсий тузилма ва ижтимоий тартиб сифатида таърифланади. Содда қилиб айтганда, ҳокимият катта…

July 10, 2026 346