Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини… — ZOMINLIKLAR — TG.ME

❗️Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт.

«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддасига мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 440 000 сўмдан 2 200 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 2 200 000 сўмдан 4 400 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Болаларнинг мажбурий умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 4 400 000 сўмдан 6 600 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 6 600 000 сўмдан 11 000 000 сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

👉 фуқароларга 2 200 000 сўмдан 3 080 000 сўмгача;
👉 мансабдор шахсларга эса 3 080 000 сўмдан 4 400 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

👉 фуқароларга 3 080 000 сўмдан 4 400 000 сўмгача;
👉 мансабдор шахсларга эса 4 400 000 сўмдан 6 600 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Зоминликларга  қўшилинг:
👉🏿
@zominbugun
👉🏿
@zominbugun
❤1
September 7, 2026 900 11