Васият Раҳматли амаким Мўминов Қобилжоннинг порлоқ хотирасига… — Вафо Мўмин — TG.ME

Васият

Раҳматли амаким Мўминов Қобилжоннинг порлоқ хотирасига бағишланади.

Юрак айтганимни қилмади нетай,
Олтмиш тўрт ёшида тўхтади бирдан.
Энди Аллоҳимнинг олдига кетай,
Жой ҳозирлаб қўйинг менга қабрдан.

Ҳали орзуларим кўп эди, бироқ
Бошқача экан-да қазойи қадар.
Энди орамизда яшайди фироқ,
Дийдоримиз қолди қиёмат қадар.

Энди олисларда нурга чўмилиб,
Сизнинг ҳаққингизга қиламан дуо.
Мендан сўнг яшаманг ғамга кўмилиб,
Мен шунчаки кетдим боқийлик аро.

Аллоҳнинг каломи билан ёд этинг,
Савоб ёғиб турсин қабримга сим-сим.
Инсонлар кўнглини доим шод этинг,
Шудир менинг сизга бор васиятим.

Юрак айтганимни қилмади нетай,
Олтмиш тўрт ёшида тўхтади бирдан.
Энди Аллоҳимнинг олдига кетай,
Жой ҳозирлаб қўйинг менга қабрдан…

24.08.2026 й.

@VafoMumin:
Мақсадимиз — демократик қоидалар асосида миллий қадриятлардан оғишмасдан Ўзбекистон давлатчилигини мустаҳкамлаш ҳамда қудратли давлатга айлантириш!


✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube | ✅ Facebook
😢200❤48👍46🫡7
August 24, 2026 14.6K 60