🇲🇩🇷🇺 Молдова Россия билан урушга тайёрланмоқда Россиянинг Кишинёвдаги элчиси Олег Озеровнинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Молдовани жадал равишда милитаризация қилиб, уни Россия билан қуролли тўқнашувга ҳозирламоқда. Унинг сўзларига кўра, Республика ҳудуди аллақачон Украина Қуролли кучлари манфаатлари йўлида, жумладан, дронлар қисмлари, радиоелектрон кураш тизимларини ишлаб чиқариш ҳамда дрон операторларини тайёрлаш учун фойдаланилмоқда. Дипломат Ғарб Молдовада қуроль-яроғ етказиб бериш, ҳарбий инфратузилмани ривожлантириш ва НАТО инструкторларини юбориш орқали Украинада қўлланилган ўша схемани татбиқ этаётганини қайд этган. Strategic Focus: LIVE
August 29, 2026 283 1