🇨🇳 Хитой арзон учувчисиз аппаратларни тутиб қолувчи дронларга урғу бермоқда - Financial Times Хитой компаниялари 3D-принтерда тайёрланадиган, сунъий интеллект ва камералар ёрдамида бошқа учувчисиз аппаратларни мустақил аниқлаб, нишонга ола оладиган кичик интерсепторларни оммавий ишлаб чиқишни бошлади. Бундай қурилмалар соатига 300 кмдан ортиқ тезликка эриша олади. Бир донаси тахминан 1500–2900 доллар туради, соддалаштирилган версиялари эса бундан ҳам арзон. FT маълумотларига кўра, айрим ишлаб чиқарувчилар бу йўналишда ишни бир неча ой олдин бошлаган бўлса-да, ойига минглаб қурилмалар ишлаб чиқариш имкониятига эга. Маҳсулотлар Россия ва Яқин Шарқ мамлакатларига экспорт қилиш учун ҳам таклиф этилмоқда. Strategic Focus: LIVE
August 29, 2026 296