#ТЕЗКОР
⚡️⚡️Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 млн 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумкин
Педагог ва раҳбар ходимларга «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан бериладиган мукофот миқдори оширилди.
Президентнинг ПФ-51-сон фармонига кўра, мукофот миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.
Ҳозир меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 млн 360 минг сўм.
Шунга кўра, педагог ва раҳбар ходимларга 1 млн 20 минг сўмгача мукофот пули берилиши мумкин.
Мукофот миқдори ўқитувчининг ойлик маошидан эмас, белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
👉 @RISHTON_TV - энг тезкор хабарлар каналига аъзо бўлинг!

10
1September 8, 2026 2.7K 50