Энди шифокор бўлиш учун дипломни ўзи етарли бўлмайдм улар энди лицензия ҳам олиши шарт бўлади 😳
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Адхам Худайкуловнинг маълум қилишича, дипломнинг ўзи энди автоматик равишда мустақил клиник фаолиятга рухсат беришни англатмайди.
«Мустақил баҳолаш тизими пайдо бўлади ва фақат рўйхатдан ўтгандан кейингина шифокор бўлиб ишлаш мумкин бўлади», — деди у.
Унинг сўзларига кўра, биринчи мустақил баҳолашни ҳали ўқиш жараёнида, кейингисини битирувчига шифокор сифатида ишлашга рухсат беришдан олдин, резидентурадан сўнг эса тор мутахассислик бўйича ишлаш учун яна бир баҳолашдан ўтиш назарда тутилмоқда.
Тошкент давлат тиббиёт университети ректори Шуҳрат Боймуродов тизим уч босқичли қилиб қурилишини аниқлаштирди.
«Иккинчи-учинчи курсларни тамомлагач, талабалар фундаментал фанлардан имтиҳон топширади. Битирув курси тугагач, иккинчи босқич (мутахассислик бўйича — таҳр.), резидентура якунлангач эса учинчи босқич кўзда тутилган», — деди у
.
Баҳолаш учун ягона тестлар ва топшириқлар банкини, шунингдек, симуляцион базаларни яратиш режалаштирилмоқда. Имтиҳондан ўта олмаганларга қайта топшириш имконияти берилади
ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЯМИЗ.





