Меҳнат стажини тасдиқлаш Кўпчилик инсонларда меҳнат стажи етарли эмас… — OPER UZ | Расмий канал — TG.ME

❗️Меҳнат стажини тасдиқлаш

Кўпчилик инсонларда меҳнат стажи етарли эмас деб чиқмоқда ёки my.gov.uz орқали қараса, меҳнат стажи етарли, масалан, 20 йил турибди, лекин тизимда меҳнат стажи етарли эмас дея ариза рад қилинмоқда.

Худди шу ҳолат нафақага чиқаётган пайтда ҳам кузатилади. Бунда муаммони ҳал қилишнинг бир йўли бор.

Сиз олдинги ишлаган жойингиздаги стажингиз ўша ишхонадаги кадрлар бўлими томонидан тасдиқланмаган, шунчаки ўша олдинги ишхонангизга мурожаат қилиб иш стажини тасдиқлаб қўйишни сўрайсиз, улар тасдиқласа, тизимда кўринади.

Агар олдинги ишхонангиз ёпилиб кетган бўлса, ҳудудингиздаги меҳнат инспекциясига мурожаат қилишингиз керак бўлади

🤝@OPER_UZ – ОПЕРАТИВ ВА ХАВФЛИ ЯНГИЛИКЛАР КАНАЛИ!
🤣18👍8🔥8👎5🤯2😱1
September 7, 2026 50.1K 245