ДУНЁНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ХУНУГИ 20 – юз йилликнинг бошлари. 4 та боланинг онаси Марий саҳнада. Бошқа иштирокчиларнинг орасида эди. Кимдир семиз, кимдир тукли, кимдир бўйи паст бўлган бир қанча аёллар катта мукофот бўлган пулни олиш учун “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида қатнашаётган эди. Марий тараддудланиб атрофга қарарди. Зални тўлдирган томошабинлар қаҳқаҳалар отиб аёлларга кулардилар. Марий уялди. Марий бошини эгди. Саҳна ортига бир қадам ташлаган ҳам эдики, уйдаги қорни оч болалари кўз олдига келди. Бу мусобақадан оладиган пули жуда муҳим эди. Эри вафот этгач, изидан чиққан ҳаётини бошқача йўлга сололмасди. Бақир-чақир ҳамда қаҳқаҳаларга қарамасдан саҳнада кутишда давом этди. “Ҳаммаси болаларим учун” деди ўзига ўзи. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, бирор нима дедингми?” деб сўради. Марий “Йўқ, ҳечнима демадим” деди. Марий кўзларини юмди ва аввалги ҳолатини эслади. Касалланмасидан олдин қандай гўзал аёл эди. Қараган киши яна қайрилиб қарарди. 29 ёшида Томас Баван билан оила қургач, 4 та фарзандли бўлгандан кейин бошланган мигрен, мушак ва бўғим оғриқларигача. Шифокорлар аввалига касалликнинг нималигини тушунмаган эдилар. Кейинчалик хасталикнинг акромегалия эканлиги аниқланди. Бу касаллик Марийнинг юз шаклини ўзгартирган, аёл танимайдиган ҳолатга келганди. Афсуски, Марий хасталик билан курашаётганда, эри тўсатдан вафот этган ва Марий болалари билан ёлғиз қолганди. Марий шуларни ўйларкан, бирдан олқишларни эшитиб, кўзларини очди. Ҳа, Марий “Дунёнинг энг хунук аёли” мусобақасида биринчи ўринни эгаллаган эди. Марий мукофотни олганида кўзларидан бир томчи ёш қалбига оқиб кирди. У энди болалари учун “Дунёнинг энг хунук аёли” эди. Ташқи кўриниши сабаб ҳечқандай ишга қабул қлинмаган Марий ўша кундан кейин циркда ишлай бошлади. Одамлар масхара қилган, кулиб мазза қилган Марий бир ОНА эди. Ҳечким унинг оналик тарафини кўрмади. Чунки одамларнинг завқланишга, кимнидир менсимай, паст санаб ўзларини буюк санашга эҳтиёжлари бор эди. Фидокор она Марий 59 ёшда вафот этди ва сўнгги нафасигача циркда “Дунёнинг энг хунук аёли” унвони билан ишлади, тиришиб-тирмашди. Ягона дарди фарзандларининг ҳечкимга муҳтож бўлмаслиги эди. Ботексли, макияжли, улама киприкли, жингалак сочли аёллар гўзал ҳисобланган дунёда албатта Марий ва Марийдек аёллар ҳар доим мусобақаларнинг “Хунук” лари дея эълон этилажак. Бир куни ТВ да бир моделер билан суҳбат бўлди. Моделердан дунёдаги энг муҳим бўлган исмни сўрадилар, у эса бу исмни билмади. Кейин кулиб, “Биламан, каллам бўш, бироқ вақтим хуш” деди. Дунё ҳозир айни шу нуқтада. Бутун кўзлар калласи бўш бироқ вақти хуш аёлларда. “Ҳаммаси болаларим учун деди ўз-ўзига”. Ёнидаги тукли аёл “Тушунмадим, нимадир дедингми?” деди. “Ҳечнима, ҳечнима демадим” деди Марий. Марий ҳечнима демасдан кетди ! Тамер Дурсун Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси t.me/dilmunchoq_2991
telegra.ph/file/ac3e533b6da679967da97.jpgДУНЁНИНГ ЭНГ ГЎЗАЛ ХУНУГИ 20 – юз йилликнинг бошлари. 4 та боланинг… — MINDFUL LEARNING — TG.ME
August 28, 2026 57 1