Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш 2027 йилдан ихтиёрий, 2030 йилдан эса мажбурий тартибда жорий этилиши таклиф қилинмоқда.
Давлат рўйхатидан ўтмаган мутахассис кейинчалик тиббий ёки фармацевтик фаолият билан шуғуллана олмайди.
Президент шу ва бошқа ўзгаришлар аввало тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
