Ўзбекистонликлар 8-сентябргача 114 та давлат музейига бепул киришлари… — Kun Videolari 🎥 — TG.ME

Ўзбекистонликлар 8-сентябргача 114 та давлат музейига бепул киришлари мумкин.

Ўзбекистонда 2-сентябрдан 8-сентябргача ҳар йили ўтказиладиган Музейлар ҳафталиги давом этмоқда. Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, шу давр мобайнида агентлик тизимидаги барча 114 та давлат музейига, жумладан, музей-қўриқхоналар ва уй-музейларга кириш бепул бўлади. Ҳафталик хорижий сайёҳларга татбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги давлат музейларига ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ҳам бепул ташриф буюриш мумкин.

👉 @Kun_Uz
September 5, 2026 21.7K 1